30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни

0
907
марта кўрилган.

Одам савдоси иллати жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган ХХI асрнинг жиддий муаммолардан биридир. Меҳнат миграцияси ҳамда ахборот алмашинувининг кучайиши одам савдоси билан шуғулланадиган  жиноятчи гуруҳларга ўз қабиҳ ниятларини амалга оширишга имкон яратиб бермоқда.

Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу иллат билан курашишда нафакат давлат ташкилотлари, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлар хамда халқаро ташкилотлар ҳам  манзилли ишларни амалга оширмокда.

Пойтахтимизнинг Яккасарой тумани Абдулла Қаххор маҳалла фуқаролар йиғини гузарида «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида аҳолини хабардор қилиш» мавзусида Миграция бўйича халқаро ташкилот томонидан амалга оширилаётган минтақавий USAID “Одам савдосига қарши курашиш” лойиҳаси доирасида Марказий Осиёдаги Мувофиқлаштириш офиси, Фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази томонидан Яккасарой тумани хотин-қизлар қумитаси, Одам савдосига қарши курашиш бўйича Яккасарой тумани идоралараро комиссияси хамкорлигида давра суҳбати ўтказилди.

Лойиҳа тренерлари томонидан интерактив усулларни қўллаган ҳолда меҳнат миграциясига оид Ўзбекистон ва халқаро хужжатлар, хорижда қонуний меҳнат қилишнинг тартиб-қоидалари, асосий талаблари ҳамда ноқонуний меҳнатнинг хавфли томонлари ҳусусида, хорижга меҳнат қилиш учун чиқишда нималарни билиш лозимлиги, меҳнат мигрантларини кутаётган муаммо ва ҳавфлар, уларнинг оила-аъзолари билан доимий алоқаси ҳусусида маълумотлар берилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида одам савдоси қурбонига айланган меҳнат мигрантлари учун Ўзбекистон элчихонаси ва Консуллиги, Меҳнат миграцияси агентлиги, Нодавлат нотижорат ташкилотлар “Ишонч-телефон” лари ва “Хот-лайн”лари акс эттирилган буклет ва флайерлар тақдим этилди.

  Бу каби тадбирлар жорий йилнинг май-июнь ойларида Сергели туманидаги “Софдил” МФЙ гузари аҳолиси, Сергели  политехника ва Сергели туризм ва бизнес коллежлари ёшлари ўртасида хам ўтказилди.

Ҳ. ҚЎЧҚАРОВА,

ФЖШМҚМИ Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.