Олий мақсадимиз – инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш

0
176
марта кўрилган.

Бизнинг олий мақсадимиз инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этишдан иборат.

Таъкидлаш лозим, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг IV бўлим 66 мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларнинг ҳаёт сифати ва даражасини босқичма-босқич ошириш бўйича қатор вазифалар, амалга оширилиши лозим бўлган масалалар белгиланган. Хусусан, ногиронлик белгиси бўйича камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда тенг шароитларни яратиш, халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш, тиббий-меҳнат экспертизаси ва ногиронликни белгилашнинг шаффоф, замонавий услуб ва мезонларини жорий этиш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш шулар жумласидандир.

Шу ўринда, энг асосий масалалардан бири, ногиронлиги бўлган шахсларни мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш, улар аъзо бўлган нодавлат ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб ижтимоий соҳага оид белгиланаётган вазифаларни ижросини хамкорликда амалга оширишдан иборатдир.

Бугунги кунда Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Тошкент шаҳар бўлинмаси ва 12та туман бўлинмалари томонидан юқорида қайд этилган вазифаларни ижросини таъминлашда тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Куни кеча Учтепа тумани бўлинмаси томонидан бўлинманинг ташкил этилганлигининг 15 йиллиги муносабати билан “Озод ва обод Ватанда азиздир инсон!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ташкилотнинг ўтган вақт мобайнида амалга оширган ишлари ва ютуқларини қайд этиб, фаолларга ташаккурнома ва совғалар тақдим этилди.

Ҳаётхон Қўчқорова,  Тошкент шаҳар Депутатлар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди директори 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.