Аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ижтимоий ҳамкорлиги (давлат грантининг   2024 йил учун 1-танлови)

0
96
марта кўрилган.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди “Аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ижтимоий ҳамкорлиги”  мавзусидаги давлат грантининг   2024 йил учун 1-танловини эълон қилади.

 Танловда давлат рўйхатидан ўтган Тошкент шаҳридаги ННТлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:

  1. Ҳудудларда ижтимоий ва маиший инфратузилмани ривожлантиришга, оилавий бизнес, ҳусусий тадбиркорлик, миллий ҳунармандчилик соҳасида устоз-мураббийлик анъаналарини янада ривожлантириш, кекса авлоднинг билими, тажрибаси ва меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашга кўмаклашиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда давлат органлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни.
  2. Хориждан меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни республикамизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига кенг жалб қилиш ҳамда касбга йўналтиришда давлат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва “Ишга мархамат” мономаркази билан ижтимоий хамкорлик.
  3.  Тадбиркорлар ва давлат хизматчилари ўртасида вужудга келадиган коррупция ҳамда экологияга салбий таъсир кўрсатувчи омилларга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларни олдини олиш, амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка тизимли равишда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда турли форматлардаги эшиттириш, кўрсатув, мақолалар ва бошқа ахборот материалларини эълон қилиш хамда аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш.
  4.  Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, хотин-қизлар ва ёшларни, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларни касбга тайёрлаш, уларнинг ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш иқтисодий, молиявий ва бизнес соҳасидаги кўникмаларини юксалтириш орқали тадбиркорликнинг турли соҳаларига кенг жалб қилишда ижтимоий хамкорлик.
  5. Аҳоли ҳамда тадбиркорларга тадбиркорлик ва бизнесга оид кенг кўламли хизматларни тақдим этиш, жумладан, маслаҳат ёрдами ва ахборот таъминоти, мамлакатимиз ва хориждаги тадбиркорликнинг ҳуқуқий муҳити ҳақидаги ахборот, брошюралар ҳамда ўқув материалларини (электрон шаклда тайёрлаш) чоп этиш.

 Танловларда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши сўралади:

 1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 

  1. 2. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондининг телеграмм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
  2. 3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  3. 4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси); 
  4. 5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
  5. 6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари (имкон қадар).

Битта лойиҳа учун ажратиладиган маблағ миқдори – 50 000 000 сўмгача. Лойиҳалар ижро муддати 1 йилгача муддатда бўлиши лозим.

Ҳужжатлар 2024 йил 15 февралдан 18 мартга қадар қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 форматда)почта орқали: Тошкент шаҳри, 100066, Ислом Каримов кўчаси 51-уй манзилида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2-қавати 206 хонада жойлашган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига юборилиши керак.

Танлов шартлари ва тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар тўғрисида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондининг “Тошкент шаҳар Жамоат фонди” канали, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тошкент.уз сайти ва ижтимоий тармоқлар орқали танишиш мумкин.

Маълумот учун тел: 97-775-50-51

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.