«ҲАЁТ РАНГЛАРИ» – болалар кўргазмаси

0
734
марта кўрилган.

Тошкент фотосуратлар уйида «Colibri» рассомчилик мактаби ўқувчиларининг “Ҳаёт ранглари” номли бадиий кўргазмаси намойиш этилмоқда.

Кўргазма Ўзбекистон Бадиий Академияси, Тошкент Фотосуратлар уйи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда «Colibri» рассомчилик мактаби билан ҳамкорликда уюштирилди.

Экспозицияга 7 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўқувчиларнинг 80 дан зиёд ижодий ишлари қўйилган. Ёш рассомларнинг ижодий ишлари  турли мавзу ва жанрларда яратилган. Она табиатга муҳаббат мавзуидаги сувратлар  уларни бир-бирига узвий боғлаб туради. Олам гўзаллиги, қушлар жозибаси, гуллар нафосати, жониворларга бўлган меҳр болалар нигоҳи билан ўзига хос ифода этилган. Улар натюрморт, манзара жанрлари, кубизм, модернизм йўналишларида талқин қилинган.

«Colibri» рассомчилик ижодий маскани нодавлат хусусий мактаб бўлиб, 2018 йилда Мафтуна Рахимова томонидан ташкил этилган. Мактабда рангтасвир, чизматасвир, графика, либос тарихи йўналишларида бошланғич сабоқлар берилади.

 Болалар рассомчилик мактабининг номи ўзига мос.бўлиб, дунёдаги энг  митти парранда – калибри номли қушга қиёсланган. Чунки митти қуш оламнинг турфа рангларида жозибали товланади. Митти қушнинг турли ранглари, гўзал оҳангу ҳаракатлари ўқувчилар расмларининг жилвасига уйғунлашиб кетади. Мактабда олиб борилаётган нафосат машғулотларидан мақсад –  гўзаллик ва нафосатга ошуфталикни болалар қалбига сингдириш, ҳалмлик туйғуларининг шаклланишига кўмаклашиш. уларнинг маънавий оламини юксалишига муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

Тошкент Фотосуратлар уйида ўтказилган кўргазма «Colibri»нинг илк ижодий тақдимотидир. Ушбу мактабда қўшимча сабоқ олаётган – Тожибаев Диёр, Саъдуллаев Муҳаммаджон, Абдалова Диёра, Сабирова Янгулжан, Ҳусниддинов Азмиддин, Қодирбекова Одина, Пўлатбоева Мадина каби ёш ижодкорларнинг эркин ижодий ишлари томошобинларга тақдим этилган.

 Тақдимот доирасида танлов ҳам уюштирилди ва  кўргазма қатнашчилари – ёш ижодкорларга  сертификатлар топширилди.

Кўргазма 21 майгача давом этади.

Сувратларда:

Саъдуллаев Муҳаммаджоннинг  тўртта суврати кўргазмадан жой олган. У мураббийси Мафтуна Рахимова билан.

Иқтидорли ёш рассом Абдалова Диёра эса ўзининг  иккита суврати билан қатнашаяпти.

Нодира САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.