БИЗ БИРГАЛИКДА  КУЧМИЗ!

0
725
марта кўрилган.

ЎзННТМА Фарғона ҳудудий бўлинмаси карантин даврида масофадан туриб онлайн тарзда бир қатор давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб  келмоқда. “Ниқоб тақинг. Касал бўлманг!”, “Карантинни уйда ўтказамиз” шиори остида турли тадбирларни амалга ошириб, ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бормоқда.

Хусусан, Фарғона вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлими ва ҳомий ташкилотлар билан деҳқон бозорларида аҳолига бепул ниқоблар тарқатилди. Шунингдек, туман-шаҳар деҳқон бозорларида арзон озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилиб, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласида вилоятдаги фаол ННТ раҳбарлари имкониятлари орқали жамоатчилик назорати ўрнатилди.

Вилоятимиздаги “Тараққиёт” аҳолини турмуш тарзини ривожлантириш нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда ичимлик суви соҳасида фаолият олиб бораётган ННТлар билан ҳамкорликда жойларда дезинфекция ишлари олиб борилди. Бувайда туманидаги «Чўмбоғиш булоғи” ННТ билан имконияти чекланган фуқароларга, кекса, боқувчисини йўқотган оилаларга гўшт маҳсулотлари тарқатилди. Бу борада “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази ҳам “Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш” лойиҳаси доирасида юридик консультатив марказлардаги ҳуқуқшунослар томонидан 85 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 2 нафар кам таъминланган аёлларни судда ҳимоя қилишда адвокатлик хизмати ҳақи тўлаб берилди.

Бугунги кунда ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси, Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва “Меҳр-мурувват” ижтимоий ва маънавий ёрдамга муҳтож маҳалла қатламини ижтимоий-ҳуқуқий ҳамда руҳий муҳофаза қилиш маркази биргаликда карантин пайтида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва имконияти чекланган фуқаролар учун  “Елкама-елка” лойиҳасини олиб бормоқда. Мазкур хайрия лойиҳаси доирасида бугунги кунгача 1000дан ортиқ имконияти чекланган фуқароларнинг оиласига моддий ёрдам кўрсатилди.

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази Фарғона ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида каратинга риоя қилишнинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш мақсадида аҳоли ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида социологик сўров ўтказилди. Бугунги кунда ҳудудий бўлинма билан  нодавлат нотижорат ташкилотларидан экспертлар палатасига номзодлар шакллантирилди.

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган 1-2 грант танловлари мавзулари ва ижтимоий буюртмалари ижтимоий тармоқ (телеграмм) орқали вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотларга етказилди. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди билан ҳамкорликда келгуси молия йили учун вилоятдаги бир қатор давлат ташкилотларидан ижтимоий буюртмалар олинди ва умумлаштирилмоқда.

ЎзННТМА Фарғона ҳудудий бўлинмаси бугунги кунда “Тараққиёт” аҳолини турмуш тарзини ривожлантириш нодавлат нотижорат ташкилоти, “Меҳржон” аёллар ва болалар марказлари билан ҳамкорликда “Халқаро ННТлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган норматив ҳужжатлар”даги камчиликлар, “Хотин-қизлар, ёшлар бандлик таълими соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилишда ННТлар фаолиятига нималар тўсиқ бўлаётгани” ҳақида таҳлилий материаллар, хулоса ва таклифлар тайёрлаб, умумлаштириш учун тақдим этган. Ижтимоий шерикчилик карантин даврида ҳам биргаликда бир куч бўлиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожланишига хизмат қилмоқда. 

Ж.ЖўраевЎзННТМА Фарғона вилояти  ҳудудий бўлинмаси координатори

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.