Давлат дастури амалда

0
354
марта кўрилган.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони муносабат билан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатини ЎзННТМА Кенгаши раиси Насимжон  Алимов очиб,  давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва барча бандлари билан таништирди ҳамда ундан келиб чиқиб Ассоциация олдида турган вазифалар ҳақида гапирди. Шунингдек, тадбирда, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти  бошқаруви раиси Комил Абдуллаев, Тошкент шаҳар “Соғлом она ва бола” маркази ННТ раҳбари Раъножон Зарипова дастурда белгиланган вазифаларни бажариш борасида  ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шу куни дастурда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  ЎзННТМА, Ўзбекистон ногиронлар жамияти ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Ҳеч ким меҳр-мурувват ва эътибордан четда қолмасин» шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, хайр саховат қилиш, уларни йўқлаш ҳамда уларнинг ўксик кўнгилларини кўтариш каби эзгу ниятлар билан бир қатор оилаларга ташриф буюришди.

Жумладан, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Қиргузар маҳалласининг Ҳамжамият кўчасида яшовчи 1-гуруҳ ногиронлари Эгамбердиев Камол ва  Собиров Ҳусанга универсал ногиронлик араваси топширилди. Камол ва Ҳусанлар ўз ҳатти ҳаракати билан йўқлаб келишганидан хурсандлигини ифодалади. Маҳаллабоши Саодат Қорахўжаева маҳалла жамоаси номидан ўз миннатдорчилигини  билдирди.

Жисмоний имконияти чекланган инсонлар орасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг амалий исботини намоён этадиган ушбу тадбир жисмоний имконияти чекланганлар орасида шукроналик туйғуларини мустаҳкамлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муносиб ҳисса қўшишини уларнинг меҳр ва қувончдан порлаган кўзларида,  оила аъзоларининг дил сўзларида ифодасини кўрдик.

Р. САПОЕВА

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.