Давлат гранти мавзулари фуқаролик жамияти институтлари муҳокамасида

0
132
марта кўрилган.

Сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Мисол тариқасида, жорий йилнинг март ойида Юртбошимиз томонидан имзоланган “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармон ва “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорни келтириш мумкин. Мазкур ҳуқуқий-норматив хужжатларда фуқаролик жамияти институтларига кўмак бериш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш, давлат ва жамият бошқарувида уларнинг фаол иштирокини таъминлаш ва зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича аниқ чора ва вазифалар белгиланган.

Жорий йилнинг 28 май куни Тараққиёт стратегияси марказининг  мажлислар залида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди, Ижтимоий шериклик комиссияси ва Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциациясининг Тошкент шаҳар бўлими ва Тараққиёт стратегияси маркази томонидан пойтахтимизда фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” ва “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТлар иштироки” мавзуларида  давлат гранти учун эълон қилинган 1 ва 2 танловлар  мавзулари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишдан кўзланган мақсад юқорида қайд этиб ўтилган норматив хужжатларни мазмун-моҳиятини етказиш билан бирга эълон қилинган танловларнинг мавзуларини кенг тушунтириш, лойиҳалар тақдим этилаётганда нодавлат нотижорат ташкилотининг низомида ва йўналишларида белгиланган фаолиятдан чиқиб кетмаслик, улар доирасида ўтказиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ҳамда ижро ҳокимияти ва маҳаллий кенгаш депутатларини жалб қилишга эътиборни қаратиш масалаларига алоҳида эътибор бериш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида ташкилотчилар томонидан “танловлар мавзуси Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан 21 май куни оммавий ахборот воситалари ва ижтимойи тармоқларда эълон қилинди, уйлаймизки барча фуқаролик жамияти институтлари долзарб мавзулардаги лойиҳалар билан давлат дастури ижросини таъминлашда фаол иштирок этишади” – деб таъкидлаб ўтилди.

Тадбир сўнгида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари томонидан ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олинди.

Ҳ. ҚЎЧҚОРОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.