Дўстлик жамиятлари фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари

0
253
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида «Дўстлик жамиятлари фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди. 
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси  ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда Қўмита масъуллари, миллий-маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар вакиллари, депутатлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Онлайн семинарда бундай тадбирлар ўтказилишининг аҳамияти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 22 февралдаги тегишли қарори билан тасдиқланган «Миллий-маданий марказлар, дўстлик жамиятлари ролини янада ошириш ва уларнинг аҳоли ҳаётидаги иштирокини кучайтириш ҳамда хорижий давлатлар билан маданий-гуманитар ва дўстлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури»ни амалга оширилиши миллий маданий марказларнинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда фуқаролик жамиятининг муҳим институти сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлашида хизмат қилиши ҳақида сўз борди.

– Бугунги кунда Дўстлик жамиятларининг фаолиятини янада такомиллаштиришга эҳтиёж бор, – деди ЎзННТМА Кенгаши раиси Насимжон Алимов. – Чунки жамиятлар юртимиз маданиятини бутун дунёга кенг тарғиб этиб, мамлакатлар ўртасидаги маданий, гуманитар алоқалар йўлга қўйилишида ўз ҳиссасини қўшади. Уларга ўзбек тили, урф-одати, тарихи ва адабиётини бутун дунёга олиб чиқишдек юксак вазифалар юкланган. Биз Ўзбекистондаги кўпминг сонли нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари сифатида фуқаролик жамияти институтлари, энг аввало миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятларининг мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллатлар ва элатларнинг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатларини сақлаш ва ривожлантириш борасидаги улкан салоҳиятини эътироф этамиз ва хорижий давлатлар билан миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришга муносиб ҳиссамизни қўшамиз. Шу мақсадда 2019 йилда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолаган эдик.

Онлайн семинарда жамиятлар томонидан амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, уларнинг бугунги синовли кунлардаги фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтилди. Жамиятларнинг иқтисодий, ҳуқуқий асослари ўрганилди, камчиликларни барҳам этиш бўйича таклифлар берилди.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.