Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг замонавий босқичи хусусида суҳбат

0
179
марта кўрилган.

Ўзбекистон 24 радио эшиттиришида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари  миллий ассоциацияси  Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари Дилмурод Иззатов ва “Соғлом она ва бола” маркази раҳбари Раъно Зарипова қатнашиб,  Янги Ўзбекистон янги ислоҳотлар” даврида  нодавлат нотижорат ташкилотларининг юксалишига кенг имкониятлар яратилгани, ушбу йилларда қабул қилинган қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг эркин, барқарор ва тизимли ривожланиши учун мустаҳкам замин яратгани хусусида  суҳбатлашишди.

 Жумладан, мамлакатимиз Президентининг 2021 йил 3 мартдаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва 2021 йил 4 мартдаги “2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг замонавий босқичида янги саҳифа очганлигини таъкидлашди.

Масалан, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари  миллий ассоциацияси  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда ННТ раҳбарларининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида раҳбар ходимларнинг малакасини ошириш ўқув курслари ташкил этилди. Фуқаролик жамияти институтларига аввал фақат парламент коммисияси томонидан грантлар ажратилган бўлса, эндиликда  ҳудудларда ҳам бу фаолият амалга оширилмоқда. Шунингдек,  Ўз ННТМА фонди томонидан ҳам грантлар ажратилмоқда.

Шунингдек, суҳбат иштирокчилари  ўзлари раҳбарлик қилаётган  ташкилотда амалга оширилаётган фаолиятлар хусусида ҳам суҳбатлашишди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.