Тошкент шаҳрида 2022 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда депутат, сенатор ва Адлия вазирлиги мутахассислари қатнашиб ННТ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб беришди. Семинар фикр ва тажриба алмашиш тарзида самимий руҳда ўтказилди.
Тадбирда Янги Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун фаол нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ҳамкорлар тақдирланди.
Улар сафида бизнинг «Соғлом она ва бола» нодавлат нотижорат ташкилотимиз ҳамда gujum. uz сайтимиз ҳам борлигидан хурсандмиз. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.
Раъно ЗАРИПОВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист