Жамоатчилик палатаси билан ишлашга тайёрмиз!

0
307
марта кўрилган.

 Мамлакат Президенти  Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида»ги   фармони келажакни  кўзлаб қабул қилинган ҳужжат деб хисоблайман.

Жамоатчилик палатасини афзаллиги шундаки, ҳар бир вилоятда унинг ҳудудий жамоатчилик палаталари фаолият юритади хамда палатанинг  раиси мақомига кўра вазирга ва унинг уч нафар  ўринбосари эса вазир ўринбосари мақомига тенглаштирилади. Ушбу ҳолат эса палатанинг нуфузини янада оширади. Барча таклифлар қуйи ташкилотлардан олиниб, кейин умумийлаштирилиши ўз навбатида  ажойиб самара беради.  Палата давлат билан халқ ўртасидаги кўприк вазифасини бажаради.

Давлат, фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатни янада жадал ва ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштирувчи замонавий шаклдаги тизимли ҳамда самарали мулоқотини йўлга қўйишни таъминлайди.

Энг муҳим жойидан яна биттаси “халқ дипломатияси” институтини ривожлантириш, жумладан, мамлакат ташқи сиёсатининг устувор вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш, унинг нуфузли халқаро рейтингларда эгаллаган ўрнини яхшилашда фуқаролик жамияти институтларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш ҳамда хориждаги ватандошлар билан яқиндан алоқалар ўрнатиш, нодавлат нотижорат ташкилотларига халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда ёрдам кўрсатишдир.

Ўзбекистон ногиронлар жамияти ҳам халқаро ташкилотлар билан самарали фаолият юритяпти. Ногиронларнинг энг яқин кўмакчисига айланмоқда. Жумладан, айни кунда Республика Адлия вазирлиги ва бир қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда жамиятимиз аъзоларига ногиронлик аравачалари ва бошқа зарурий ускуналарни етказиб бердик.

 Жамоатчилик палатаси ташкил топгани билан барча ННТ ва жамоат ташктлотларини  табриклайман. Янги ташкилотга янгидан янги ютуқлар тилаб қоламан.

Комил  АБДУЛЛАЕВ, Ўзбекистон ногиронлар жамияти раиси

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.