Конституциявий ислоҳотлар жамоат бирлашмалари нигоҳида: таклиф ва тавсиялар

0
293
марта кўрилган.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ҳамкорлигида 2022 йил 16 июнь куни  “Конституциявий ислоҳотлар жамоат бирлашмалари нигоҳида: таклиф ва тавсиялар” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда Ассоциациянинг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси, Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент шаҳар ташкилоти, Ўзбекистон Халқаро Арбитраж судлари Бирлашмаси, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбати давомида  сўзга чиққанлар мамлакатимизни 2017-2021 йилларда ривожланишнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ҳуқуқий ҳужжатларда қайд этилган вазифаларни ижросини  таъминлаш мақсадида жамият ҳаётининг барча соҳаларида туб ислоҳотлар амалга оширилганлиги, ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларда давлат органлари билан бир қаторда жамоат бирлашмалари вакиллари ҳам фаол иштирок этиб келаётганлигини алоҳида қайд этилди.

Тадбир давомида бугунги кунда миллий давлатчилигимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида самарали ишлар амалга оширилиб, Бош қомусимиз Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳам унинг ҳуқуқий асоси яратилиш арафасида эканлиги, унинг негизида мамлакатимизда кучли фуқаролик жамиятини бунёд этиш мақсадида соҳага алоқадор кўплаб қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинганлиги, хусусан ,“Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони шулар жумласидан эканлиги такидланди.

Ўз навбатида, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси”нинг 13-боби “Жамоат бирлашмалари”га бағишланиб, 7 та (56,57,58,59,60,61,62) моддаларда жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари, бурчлари ва мажбуриятлари ҳам ифодаланганлиги, асосий  қомусимизга киритилиши кўзда тутилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан билдирилган таклифларда бугунги кун талаби сифатида жамоат бирлашмалари фаолияти, уларнинг ҳуқуқи, мақоми, бурчи ва мажбуриятлари борасида ҳам маълум бир ислоҳотларни амалга ошириш лозимлиги айтиб ўтилди.

Давра суҳбати давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, янада ривожлантириш ва уларнинг мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга оширишда, жамиятни эркинлаштиришда фаол иштирок этишига кўмаклашиш мақсадида бош қомусимизни ислоҳ этиш бўйича 34, 56 ва 59-моддаларига киритилаётган таклиф ва тавсиялари жамланиб, Конституциявий комиссияга тақдим этилишга келишиб олинди.

Тадбир давомида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари томонидан ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олинди.

 Давра суҳбати якунида   иштирокчилар  тавсиялари асосида  Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди  ҳамкорлигида  доиммий равишда  муҳокамаларга бой давра суҳбатларини ташкил этиш вазифалари белгилаб олинди.

  Мавлуда Таджиева, Халқ депутатлари Тошкент   шаҳар Кенгаши  ҳузуридаги                        Жамоат фонди бош мутахассиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.