Лутфия МИРЗАЕВА: Мурожаатнома бизни фидойиликка чорлади

0
357
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 январь куни Олий Мажлисга  йўллаган Мурожаатномаси Биз-Нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини ҳам янада фидоий бўлишга ундаб, юксак марралар сари отлантирди.

Фидоий бўлишга, Ватанимиз равнақи йўлида бор билим ва кучимизни сарфлаб меҳнат қилишга чорлади!

 “Халқимиз шуни яхши билиши керак: олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий билимларни эгаллаб, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради”- Давлатимиз раҳбарининг ушбу даъвати ўз устимизда тинимсиз ишлашга, изланишга, билим эгаллашга ва тўплаган тажрибаларимиз, билимимизни ёш авлодга ҳам ўргатишга ундади.

“Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади”- дейди Президентимиз. Ҳақиқатда ҳам, халқимизнинг, айниқса ёшларимизнинг кучли билим эгалари, маърифатли, юксак маънавият соҳиблари бўлишлари юртимизнинг ҳар бир соҳасини ривожини таъминлайди.   Инсоннинг энг катта бойлиги – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизлик эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Шундай экан, биз аввало ёшларимизга чуқур билим ва тарбия бермоғимиз дардор.

Давлатимиз раҳбари туризм иқтисодиётини ривожлантириш,   айниқса, катта имкониятларга эга бўлган зиёрат ва тиббиёт туризмини юксалтириш зарурлигини айтиб ўтдилар. Зеро, бизнинг дунёларга кўз-кўз қиладиган тарихий обидаларимиз, ўлмас санъатимиз, беқиёс ҳунармандчилигимиз бор экан, сайёҳлар сони йилдан йилга кўпаяверади. Бу бебаҳо бойликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, кенг миқёсда тарғиб қилиш барчамизнинг бурчимиздир. Заминимиздан ғурурланиш, сайёҳларни бу табаррук заминга жалб этиш учун унинг бой санъати, тарихи, муқаддас обидалари, осори ақидаларини кенг дунёга тарғиб этмоғимиз даркор. Тарихни, ўзликни билиш эса тарғибот орқали амалга ошади. 

    Давлатимиз раҳбари томонидан  ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон моддий маданий мероси ва Номоддий маданий мероси рўйхатига Ўзбекистондаги янги объектларни киритишни тезлаштириш лозимлигини муҳим вазифалардан бири этиб белгиладилар.  Бизнинг “Умрбоқий мерос” маркази учун бу айни муддао бўлди. Биз Ўзбек каштачилик санъатини ЮНЕСКОнинг рўйхатига киритишни жаҳонга кўз-кўз қилишни жуда-жуда истардик.

Мурожатномада  Президентимизнинг Нодавлат нотижорат ташкилотларга қаратган алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги бизни янада қувонтирди. Давлат идоралари билан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик ишларини кенгайтириш лозимлигини таъкидладилар. Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг фаолиятини такомиллаштириш дозимлигига ҳам урғу бериб ўтдилар.

“Бир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмайлик: биз буюк тарих, буюк давлат, буюк маданият яратган халқмиз. Биз – ҳеч қачон меҳнатдан қочмайдиган, қийинчиликдан қўрқмайдиган, адолатни қадрлайдиган, азму шижоатли, буюк халқмиз” – деган илҳомбахш сўзлари бизларни янада руҳлантириб, янги зафарларга чорлади.

Лутфия МИРЗАЕВА,

“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва

санъати тарғибот маркази раҳбари                                 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.