“Мадад” ННТ томонидан фуқаролар учун навбатдаги қулайлик!

0
471
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги муассислигидаги аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатадиган  “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ўтган йили май ойида ташкил этилди.

 Адлия вазирлиги томонидан ADVICE.UZ  ҳуқуқий ахборот портали ҳам ишга туширилган бўлиб, “Мадад” ННТ унинг доимий ишлашини таъминлайди ва такомиллаштириб боради. Бироқ, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида  интернетдан фойдаланиш имконияти мавжуд эмас.

Шунинг учун 2019 йил ноябрь ойидан “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида босқичма босқич ҳуқуқий маслаҳат бюролари йўлга қўйилди. Бу эса  элга хизматнинг янада самарали бўлишини таъминламоқда. 

“Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти “Advice.uz” (“e-maslahat.uz”) ҳуқуқий ахборот портали орқали аҳолига онлайн режимда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келмоқда.

“Мадад” ННТ томонидан янги – 2020 йилда фуқаролар фойдаланишлари учун яна битта муҳим янгилик яратилди.

Энди фуқаролар ҳуқуқий масалалар бўйича ўз саволларини қулай Telegram бот орқали юборишлари мумкин.

Бунинг учун Telegram мессенжерига @madadnnt_bot манзилини киритиш ва “Start” тугмасини босиш лозим. Бунда ҳеч қандай рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди.

Онлайн-маслаҳатчилар фуқароларнинг ҳуқуқий масалалар бўйича саволларига қисқа вақт ичида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар берадилар.

Саволларингизни ҳозироқ юбориш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:@madadnnt_bot

Равшан САЪДУЛЛАЕВ, Тошкент шаҳар Миробод туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.