“Мадад” ННТ ва Нотариал палатаси ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди

0
280
марта кўрилган.

 Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси раиси Д.Ашуров ва “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ижрочи директори Т.Турсунов томонидан аҳолига нотариал хизматлар ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум  2020 йил 30 июль куни имзоланди.

Меморандумдан кўзланган асосий мақсад аҳолига нотариал хизматлар ва бепул юридик ёрдам кўрсатиш сифатини оширишнинг самарали механизмларини биргаликда ишлаб чиқиш, ахборот алмашинувини йўлга қўйиш, ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишларини ўзаро мувофиқлаштиришга қаратилган ҳамкорлик алоқаларини изчил ривожлантириш орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишларни кучайтириш ҳамда пировард натижада ҳар иккала томон фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган.

www.advice.uz ҳуқуқий ахборот порталидан

Азиз муштарийлар, ушбу  ҳуқуқий ахборот порталидан ўзингизни қизиқтираётган кўплаб саволларга жавоблар олишингиз мумкин.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.