Маданият ва санъат – ўлмас қадрият

0
309
марта кўрилган.

Бухоро шаҳридаги Тасвирий санъат музейида “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази Бухоро вилоят бўлими ташаббуси билан “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”га бағишлаб “Маданият ва санъат – ўлмас қадрият” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари, ҳамкорлар, ҳомийлар, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, амалий санъат усталари, ҳунармандлар, рассомлар, ОАВлари ходимлари ва бошқа таклиф этилган меҳмонлар иштирок этдилар.

Тадбир миллий анъанамизга кўра карнай-сурнай наволари билан бошланди. Сўзга чиққанлар Бухоронинг юксак маданияти ва бетакрор санъати, уни ривожлантириш, тарғиб килиш ва келгуси авлодга етказиш -ҳар бир юрт фарзандининг бурчи эканлиги, давлат ва нодавлат ташкилотлар ўртасидаги ижтимоий шериклик, ўзаро хамкорлик тўғрисида фикр юритдилар ҳамда  мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ННТлар, уларнинг фаолиятига таалуқли бўлган масалалар юзасидан билдирган фикрларига ўз муносабатлари тўғрисида батафсил тўхталдилар.

Тадбирда бастакор, мусиқашунос Машраб Қодиров рахбарлигидаги “Ширу шакар” Бухоро этнографик фольклор ансамбли бухороча қўшиқ ва рақслардан иборат концерт дастурини намойиш этди. Бухорога хос бўлган мухаммасхонлик барчанинг эътиборини ўзига тортди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нишон Отамуродов, “Ўзбекнаво” Бухоро вилоят филиали директори Дилмурод Хўжаев, Бухоро филармонияси директори Рауф Авезовлар  Бухоро мавригиларини маҳорат билан маромига етказиб ижро этдилар.

Тадбир жараёнида “Умрбоқий мерос” маркази Бухоро вилоят бўлими ва қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар ўртасида хамкорлик Меморандумлари имзоланди.

Сўнгра таниқли бухоролик рассом Мавлон Бўроновнинг шахсий кўргазмасининг очилиш маросими ўтказилиб, тадбир иштирокчилари рассом яратган ажойиб санъат асарлари билан танишдилар.

Тадбир сўнгида  маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш ва тарғиб этишда ўз ҳиссаларини қўшаётган бир гуруҳ Бухоро фидоийлари “Умрбоқий мерос” марказининг дипломлари ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Лутфия МИРЗАЕВА,

“Умрбоқий мерос” маркази раҳбари           

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.