ННТлар доирасида давлат гранти танловлари ғолиблари аниқланди

0
55
марта кўрилган.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ва Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбирда нодавлат нотижират ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун эълон қилинган давлат грантлари танловларининг натижалари, ғолибларга сертификатлар топшириш ва лойиҳаларнинг молиявий ишларини амалга ошириш, учинчи давлат грантини эълон қилиш ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Ўтган вақт мобайнида ўтказилган йиғилишларда давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” мавзусида ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТлар иштироки” мавзусидаги танловларга тақдим этилган мавзулар ва лойиҳалар муҳокама этилди.
Жумладан, биринчи танлов бўйича 16 та, иккинчи танлов бўйича 15 та, жами 31 мавзулар киритилди. Танловлар муддатлари якунлангач, 40 та ННТнинг 45 та лойиҳаси рўйхатга олинди.

Ишчи гуруҳ томонидан жами 25 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Хусусан, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” мавзусидаги давлат гранти танлови бўйича тақдим этилган лойиҳаларнинг 15 таси, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТлар иштироки” мавзусидаги давлат гранти танловида иштирок этган лойиҳаларнинг эса 10 таси молиялаштириш учун танлаб олинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.