ННТлар ҳаёти ва фаолиятига эътибор

0
134
марта кўрилган.

Бугун Тошкент шаҳар Адлия бошқармасининг мажлислар залида Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Тошкент шаҳар давлат солик бошқармаси, Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармаси билан ҳамкорликда давра суҳбати бўлиб ўтди.

 ННТлар ҳаёти ва фаолиятида юзага келган муаммо ва таклифларни ўрганиш, давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни янада юксалтириш  мақсадида ташкил этилган тадбирда  нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг вакиллари қатнашди. 

Ушбу тадбирда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Омонов иштирок этиб, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ўзига хос хусусиятлари ва уни амалиётга татбиқ этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Молиявий ҳисоботларни электрон тарзда топширишнинг мақсад ва амалга ошириш тартиби, ногиронлик пенсияси тайинлаш, кексалар ва ногиронларни бепул дори ва саноторийларда дам олишини таъминлаш тартиблари, гендер тенгликка бағишланган қонун ҳужжатлари, янги Ўзбекистоннинг янги Конституцияси каби мавзуларда маърузалар тинглашди.

Давра суҳбати кўтаринки руҳда ўтди ва ННТ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоблар олишди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.