Нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирокида очиқ мулоқотлар

0
92
марта кўрилган.

Жорий йилнинг 31 май куни Тошкент шаҳар хокимлигида Парламент комиссияси аъзоси, сенатор Н.Умаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари билан фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қуллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2023 йил 11 майдаги қарорига асосан Парламент комиссияси аъзолари ва жамоат фонди ходимлари томонидан ҳудудлардаги Кенгашлар ҳузуридаги жамоат комиссиялари ва жамоат фондлари фаолиятини мониторинг қилиш, услубий кўмак кўрсатиш, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағларни манзилли ва мақсадли сарфланиши хамда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ва ҳудудий жамоат фондларидан берилган ижтимоий буюртма ва грантлар натижалари билан танишиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Тадбирда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, Жамоат фонди, Савдо-саноат палатаси, Миллий маданий марказлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссия ва жамоат фондининг 2022 йил хамда 2023 йил биринчи чорак давомида амалга оширилган ишлари юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди, шунингдек, Ишчи гуруҳ томонидан уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, ажратилаётган маблағларни мақсадли тақсимлаш, худуддаги долзарб муаммоларни ечимига йўналтириш ҳамда самарадорликни таъминлаш борасида таклифлар берилди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган ННТлар ва миллий маданий марказлар вакиллари томонидан ўз фаолияти давомида учраётган муаммолар юзасидан саволлар берилиб, қониқарли жавоблар олинди.

  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар   Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.