Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришда давлат ижтимоий ҳамкорлигининг аҳамияти

0
884
марта кўрилган.

Жорий йилнинг 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мажлислар залида оғликни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси билан ҳамкорликда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришда давлат ижтимоий ҳамкорлигининг роли” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

Унда асосий эътибор, Тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” деб номланган биринчи йўналишига асосан, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий, молиявий-иқтисодий ва институционал жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон қадри улуғланган адолатли ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш масалаларига қаратилди.

Қайд этилдики, Президентимизнинг “2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони асосида давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тобора мусҳакамланиб бормоқда. Булар, ижтимоий лойиҳаларни, хусусан, давлат томонидан ажратилган грантларни, жамоатчилик назоратини амалга оширишда, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт, бандлик, ижтимоий хизматлар каби соҳалардаги муаммоларни ҳал этиш ўз аксини топмоқда.

Тадбирда сўз олган соҳа вакиллари, мазкур Фармоннинг 5-бандига асосан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Бу индекс нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар, ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар натижадорлиги, айниқса, ижтимоий шериклик даражаси ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан тузилади.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси томонидан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг шаффофлик стандарти ҳам тасдиқланди.

Натижада, 100 дан ортиқ республика нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан 2021 йилдаги фаолияти юзасидан тақдим этилган маълумотлар асосида «Энг шаффоф нодавлат нотижиорат ташкилотлари топ – 20» рўйхати эълон қилинди.

Қайд этилдики, мазкур амалиётлар ҳамда ҳудудлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан келиб тушаётган таклифларни инобатга олиб, ЎзННТМА ва ҳамкор вазирликлар билан келишган ҳолда, келгусида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришда давлат ижтимоий ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг янги, замонавий усулларини амалиётда қўллаш бўйича қонунчиликка таклифлар тайёрлаш назарда тутилмоқда.

Тадбир доирасида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Давлат ривожланишида ННТлар ўрни ва роли” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ва Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси ҳамкорлигида амалга ошириладиган “Соғлом авлод – соғлом келажак”  номли лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Тадбир сўнггида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси ўртасида уч томонлама ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

 Меморандумга кўра, хотин-қизлар, шунингдек, ёшларни ҳимоя қилиш, ҳуқуқий ва тиббий саводхонлигини ошириш, уларга маслаҳатлар бериш, ёш авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, соҳага оид қонун ҳужжатларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда жамиятда ижтимоийлашуви жараёнини кучайтиришда уларнинг иштирокини кенгайтириш соҳаларида яқиндан ҳамкорлик масалалари белгилаб олинди.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.