Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг “Йўл харитаси” тасдиқланди

0
687
марта кўрилган.

Жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси конференц-залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Маслаҳат кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Маслаҳат кенгаши раҳбари А.Саидов бошчилигида ўтказилган мажлисда 2019 йилнинг биринчи чораги мобайнида Кенгаш ва унинг таркибидаги комиссиялар томонидан олиб борилган ишлар муҳокама этилди. 

Шунингдек, мажлисда 2019 йилга мўлжалланган “Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича “Йўл харитаси” муҳокама этилиб тасдиқланди.

Мазкур ҳужжатда Кенгаш фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича амалга ошириладиган ишлар белгиланганлиги, хусусан, фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий-ташкилий асосларини янада мустаҳкамлаш, стратегик йўналишларни қисқа ва узоқ муддатли истиқболларини яратиш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида замонавий хамкорлик тизимини жорий этиш, мазкур соҳани  ривожлантириш бўйича фундаментал ва илмий-амалий дастурларини тайёрлаш каби чора-тадбирлар ўз аксини топган.

Мажлис давомида ҳудудларда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”ни ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар ва фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш мақсадида малакали мутахассисларни тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама этилди. 

        Ҳаётхон Қўчқорова  

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.