«Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи» фуқаролик жамиятини ривожлантиришда янги қадам

0
147
марта кўрилган.

Ўзбекистон ҳукумати ННТларни қўллаб-қувватлаш борасида, хусусан ижтимоий йўналишда аниқ, тўлақонли сиёсатни амалга ошириб келмоқда. ННТларни қўллаб-қувватлаш борасида сўнгги тўрт йил ичида қабул қилинган улкан чора-тадбирлар мажмуи, ушбу соҳани ривожлантиришга комплекс тарзда ёндашилаётганини тасдиқламоқда.

Шу ўринда, ННТларнинг эҳтиёжларини ўрганиш натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида «ННТ уйлари»ни ташкил этиш давлат ташаббуси эканлигига алоҳида аҳамият қаратишимиз лозим (2018 йил 4 май, ПФ-5430-сон).
Президентнинг 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармонида 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида «ННТ уйлари»ни ташкил этиш, уларни фойдаланишга топшириш, шунингдек зарур офис анжомлари, мебель, буюмлар, техника ва бошқа воситалар билан таъминлаш белгилаб қўйилди.

Ушбу фармон учинчи секторни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳамиша кун тартибида эканлигини тасдиқламоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари каби фуқаролик институти мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва янги ижтимоий муҳим ташаббусларнинг пайдо бўлишига туртки бериб келмоқда. «ННТ уйи» нинг ташкил этиши эса уларнинг бир-биридан ўрганиш, тажриба алмашиш имкониятини ҳам оширади.

Бугунги кунда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Самарқанд ҳудудий бўлинмасининг янги биносига 50 та ННТ жойлаштирилди, Унда муҳокама майдончалари ва самарали фаолият олиб бориш учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги фикримизнинг далилидир.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.