Нодавлат нотижорат ташкилотларига грантларнинг сертификатлари топширилди

0
302
марта кўрилган.

Пойтахтдаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди  томонидан берилган грантларни Тошкент шаҳар ғолибларига топшириш тадбири бўлиб ўтди.

ННТ мамлакатимиз ижтимоий – маданий ҳаётида фаол иштирок этмоқда. Бу секторни кучайтиришга мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев алоҳида эътибор бериб келмоқда. Олий Мажлисга ёзган мурожаатномасида шундай деб таъкидлаган эди: “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган 200дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Бугунги кунда мамлакатимизда 9200дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилишда, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришишда муҳим роль ўйнамоқда”.

Лойиҳаларга маблағ ажратиш  орқали ҳукуматимиз ҳам нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб қувватлаб, саморадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди  маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат грантининг биринчи ва иккинчи танловларининг ғолибларига сертификат топширилди.

Бир гуруҳ ОАВлари ҳам грант олишга муваффақ бўлишди. Жумладан, улар сафида Фуқаролик жамияти”, “Булоқча”  журнали таҳририятлари, Инсон ва қонун”  Адаб гавҳари” , Жамият”  газеталари таҳририятлари ва GUJUM.UZ” сайти таҳририяти ҳам бор.­

Ҳаётхон Қўчқорова

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.