Оила аҳиллиги соғлом турмуш тарзидир

0
1668
марта кўрилган.

Бугунги кунда оила аҳиллиги соғлом турмуш тарзига боғлигини кўпчилик яхши тушинади. Соғлом оила қувончини  дунёларга алмаштириб бўлмайди. 

 Мамлакатимизда яқин қориндошлар никоҳи масаласи долзарб муаммолардан бири бўлиб,  ҳамон яқин қориндошлар никоҳи учраб турибди.  Оилада қариндош-уруғлар муносабати давом этиши, уни янада мустаҳкамлаш  мақсадида ака-укалар, опа-сингиллар, опа-укалар қуда бўладилар. Ёшларни мажбурлаш ҳам ҳалигача давом этиб келаётганининг гувоҳи бўламиз. Бугунги кунда қориндош-уруғчилик ўртасидаги никоҳдан туғилган болаларнинг аксарияти касалманд бўлиб туғилиши кузатилмоқда.

 Оилада ногирон болалар туғилганидан сўнг оилавий муҳитда ҳаловатнинг йўқолиши  кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида ота-онанинг руҳиятини ўзгартириб юборади яъни улар психологик депрессияларни, стрессларни бошидан ўтказишади. Оилавий муҳитда осойишталик йўқолади, носоғлом муносабатлар вужудга келади. Бу каби оиладаги салбий муносабатлар фарзандларга ҳам таъсир кўрсатади.

Демак, оилада қориндош-уруғчилик оқибатидан туғилган ногирон болалар ота ва оналарнинг оиладаги вазифалари, масъулиятларига салбий таъсир кўрсатаётганини аниқ. Масалан, ота ўз уйига ишдан кеч келиши, келса ҳам арзимаган нарсалардан жанжал чиқариши оилада носоғлом муносабатнинг ҳукмронлигидан эканлигини ҳис қилишимиз мумкин. Баъзида қориндош-уруғчилик оқибатидан оилада ногирон бола туғилганида, оилавий муносабатлар рад этилаётганини ҳам гувоҳи бўламиз. Ногиронлик кейинги авлодларда янада ҳам кучайишини биз яхши биламиз, буни ривожланган медицинадаги илмий изланишларда учратмоқдамиз. 

Юқоридаги кўрсатиб ўтилаётган бугунги кун муаммоларининг қандай қилиб бартараф этишимиз мумкин? деган савол туғилади.  Бу каби саволлар кўпчиликда бўлиши аниқ. Ота-оналар оилавий қадриятларига қориндош уруғчиликдаги ўзаро муносабатларнинг соғлом сақлаб қолишни истасалар, юқори даражадаги ўзаро ҳурматни асраб давом эттиришлари лозим.

 Қуръони Карим оятлари ва ҳадисларида ҳам бу масалага алоҳида эътибор берилган. Бизнинг шариатимиз никоҳ вақти бўлса оила қуришга даъват қилади. Муқаддас Қуръони Каримда кимларга уйланиш кераклиги кимларга уйланиш ноҳақлик эканлиги ҳақида батафсил кўрсатиб берилган. Жумладан, “Нисо” сурасининг 23–оятида шундай дейилади: “Сизлар учун оналарингиз, қизларингиз опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака укаларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайноналарингиз, жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизларига ўйланиш харом қилинди. Яна ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларига  ўйланишларингиз ҳамда опа-сингилни жамлашингиз яъни бирини талоқ қилмай туриб иккинчисига уйланишларингиз харом қилинди. Магар илгари ўтган бўлса (Аллоҳ авф этар) Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибон зотдир”.

Демак, никоҳи ҳаром қилинганлар бир неча тоифага бўлиниши, яъни туғишганлар, қудачилик тарафидан яқинлар ва эмизиш орқали яқинлик ҳосил бўлган кишиларнинг никоҳи ҳаром қилинган.  Яқин қариндошларнинг никоҳда бўлишининг мақбул эмаслигининг сабаби, инсон наслининг бузилишига олиб келишидир.

Умар розияллоҳу анҳу “Бошқага қиз бериб, ўзгалардан қиз олинглар, саломатлигингиз яхшиланади” деб таъкидлаган. Бу ҳолат одамларнинг соғлигини яхшилабгина қолмай, одамлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни ва алоқаларни кенгайтиришга, қариндошлар сафининг кенгайиши ва ривож топишига ҳам сабаб бўлади.

Хулоса ўрнида шуни билдирамизки, юқоридаги фикрлардан ижобий хулоса чиқаришни, оилада аҳилликни сақлаб қолиш, қариндош-уруғчиликни соғлом давом эттиришни, ота-оналар доим фарзандлари учун изланишларда бўлиб, оилада психологик соғломликни ташкил этиши мақсадга мувофиқдир.

А.Шамшетова,
 ЎзДЖТУ, “Педагогика ва психология”
кафедраси доценти, психология фанлари номзоди

 

Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди кўмагида тайёрланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.