ОЛИЙ МАЖЛИС ҲУЗУРИДАГИ ЖАМОАТ ФОНДИ ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИ АЖРАТИШ УЧУН 1- ВА 2-ТАНЛОВЛАРИНИ ЭЪЛОН КИЛАДИ

0
586
марта кўрилган.

“Жамият ва оилада соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш” мавзусидаги Давлат грантининг 1-танлови:

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:

  1. Ёшларда, айниқса уюшмаган, тарбияси оғир бўлган ёшларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши маънавий ҳамда мафкуравий иммунитетни кучайтириш, уларни жамиятдаги мослашувига кўмаклашиш;
  2. Ўсиб келаётган ёш авлодни миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш;
  3. «Оммавий маданият” каби салбий иллатларга қарши иммунитетни шакллантиришда ижтимоий тармоқлар имкониятларидан фойдаланиш;
  4. Гиёҳвандлик, ахлоқсизлик ва зарарли таъсирдан ҳимоя қилишда таълим муассасалари, оила ва маҳалла институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш;
  5. Маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш;
  6. Жамиятда радикаллашув ва мутаассиблик, ёт ғоялар таъсирига қарши мустаҳкам маънавий ҳимоя қобиги шаклланишига кўмаклашиш;
  7. Экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш мақсадида анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик мафкурасини тарғиб қилиш, ушбу ғояларга нисбатан аҳоли орасида муросасизлик туйғусини шакллантириш;
  8. Турли ҳуқуқбузарликларга мойил ёшларни, вояга етмаганларни маънавий-маърифий, ахлокий тарбиялашда ижтимоий шерикликни кучайтириш;
  9. Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишнинг инновацион шаклларини амалиётга киритиш;
  10. Оилавий ажримлар, ноқонуний никоҳларнинг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашга кўмаклашиш.

“Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этишга кўмаклашиш” мавзусидаги Давлат грантининг 2-танлови

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:

  1. Ҳудудларда ижтимоий ва маиший инфратузилмани яратишга, оилавий бизнес, ҳусусий тадбиркорлик, касаначилик, халқ ҳунармандчилигини ривожлантиришга ҳамда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашга кўмаклашиш;
  2. Давлат органлари ва бизнес субъектлари билан ҳамкорликда ёшлар, аёллар ва ёш оилаларнинг бандлигини таъминлаш;
  3. Хориждан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни мамлакатдаги бунёдкорлик ишларига кенг жалб қилиш;
  4. Жойларда бандликни таъминлашда, камбағалликни қисқартиришда, айниқса, ёшларни ва аёлларни касбга йўналтиришда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш;
  5. Уй хужалиги асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;
  6. Ногиронлиги бўлган ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбаларини кенгайтиришда ижтимоий корхоналарни ривожлантириш;
  7. Норасмий банд ёки банд бўлмаган аҳолини касбга қайта тайёрлаш;
  8. Хотин-қизлар ва ёшларни иқтисодий, молиявий ва бизнес соҳасидаги кўникмаларини юксалтириш;
  9. Миллий ҳунармандчилик соҳасида устоз-мураббийлик анъаналарини янада ривожлантириш, кекса авлоднинг билими, тажрибаси ва меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш, уларни хаётга татбик этишга кумаклашиш.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори — 100 миллион сўмгача.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.