Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Маслаҳат кенгашининг мажлиси

0
350
марта кўрилган.

Жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси конференц-залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Маслаҳат кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбирда Маслаҳат кенгаши қошидаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсати тўғрисидаги жамоатчилик фикрини тизимли ўрганиш, умумлаштириш ва таҳлил қилишни ташкил этиш ва Ёшларнинг ижтимоий ривожланишини ва уларнинг очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш комиссиялари томонидан Маслаҳат Кенгашининг “ЙУЛ ХАРИТАСИ”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ахборотлари тингланди.

Жумладан, “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан аҳоли ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат  бўйича фикрини тизимли ўрганиб борилаётгани таъкидлаб ўтилди. Шу ўринда, 2016-2018 йиллар давомида Марказ томонидан бу борада республикамизнинг барча ҳудудларида  9та кенг қамровли  ва 40дан зиёд манзилли социологик тадқиқотлар ўтказилди.

Айни вақтда Марказ томонидан Ўзбекистон ногиронлар жамияти ва Ассоциацияси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти билан ҳамкорликда ногиронларни давлат ташкилотларига қилган мурожаатларининг ижроси бўйича ногиронлар ўртасида социологик тадқиқот амалга оширилмоқда. Якуний натижалар юзасидан тайёрланган хужжат жорий йилнинг август ойида Маслахат Кенгашига тақдим этилиши кузда тутилган.

Шу ўринда, Ёшларнинг ижтимоий ривожланишини ва уларнинг очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича комиссиясининг  2019 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тингланди. Хусусан, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вакилининг берган маълумотига кўра, республикамиз ёшлари ўртасида ижтимоий шериклик асосида давлат ва нодавлат ташкилотлари хамкорлигида ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ва ижтимоий ҳимоялаш, тадбиркорлигини ривожлантириш, ёш фермерларни қўллаб-қувватлаш, жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва маънавиятини юксалтириш, миллатлараро тотувлик масалалари, жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш, халқаро ёшлар ташкилотлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳарбий қисмдаги ёшлар ва ёш оилалар билан ишлаш йўналишлар бўйича манзилли тадбирлар амалга оширилди. 

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 155 014 нафар ёшлар бандлиги таъминланди, 27 488 нафар ёшлар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш юзасидан мурожаат қилган бўлиб, уларнинг сўровлари белгиланган тартибда қаноатлантирилди,.

Шу билан бирга, мажлисда Ибн Сино Жамоат фонди томонидан Маслахат Кенгашига  2020 йилда Абу Али ибн Синонинг 1040-йиллик юбилейини кенг нишонлаш тўғрисида таклифи куриб чиқилди. Шунингдек, Маслахат Кенгаши томонидан жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар мухокама этилди.

    Ҳаётхон Қўчқорова 

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.