ЎзННТМА лойиҳалари хотин-қизлар бандлигини таъминламоқда

0
210
марта кўрилган.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Тошкент шаҳар Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, “Халқ банки”  хамкорлигида кам таьминланган аёлларни бандлигини таьминлаш, шунингдек кредит муаммосига жавоб топиш мақсадида йиғилиш ўтказди.

Унда ЎзННТМА вакиллари, кам таъминланган оилалар вакиллари, хотин-қизлар ва тижорат банклари вакиллари иштирок этишди.

 Айни пайтда юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини ошириш, касб-ҳунарга ўргатиш орқали янги иш ўринлари билан таъминлаш борасида ЎзННТМА Тошкент шаҳар бўлими турли тарғибот-ташвиқот тадбирлари, амалий семинарлар ўтказиб келмоқда.  “Халқ банки” ходимлари билан ўтказилган ўқув-семинарда 60 нафар хотин-қизларга имтиёзли шартларда кредит ажратиш, уларга ўз бизнесларини бошлашларига кўмаклашиш ҳақида таклиф ва тавсиялар берилди.

Юртимизда коронавирус пандемеяси давом этаётган айни пайтда хотин-қизларни, кам таъминланган оилалар вакилларини иш ўрни билан таъминлаш, оилалар даромадини оширишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш каби устувор вазифаларни амалга оширишдадавр талаби!.

– Биз нафақат хотин-қизларнинг ўз тадбиркорлигини бошлаши, касаначилик билан шуғулланишларига кўмаклашамиз, балки уларни касб-ҳунарга ўргатиш, тижорат банклари вакиллари билан амалий семинарлар, ўқувлар ташкил этган ҳолда оилаларнинг даромад топишига ҳам эътибор қаратамиз. Бу эса ўз навбатида янгидан янги иш ўринларини яратилишига, хотин-қизларнинг ўзини-ўзи банд қилишида аҳамият касб этади – дейди ЎзННТМА Аёллар ва ёшлар бандлиги ва таълим йўналиши бош консультанти Муҳаббат Бобомуродова.

Тадбир якунида тижорат банклари вакиллари хотин-қизларнинг тадбиркорлик, касаначилик ва ўзини-ўзи банд қилиш борасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдиришди.

Дилдора МАВЛЯНОВА, ЎзННТМА Тошкент шаҳар бўлими координатори

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.