ТАШАББУС: УРГАНЧДА “ДЎСТЛИК ВА ННТЛАР УЙИ” ОЧИЛДИ

0
589
марта кўрилган.

“Дўстлик ва ННТлар уйи” республикамизда  биринчи бўлиб Урганч шаҳрида очилди. Бу ерда миллий маданий марказлари ҳамда бошқа  нодавлат нотижорат ташкилотларининг янада самарали фаолият юритиши учун барча қулайликлар  яратилди.

 Урганч шаҳри марказида фойдаланилмай турган иншоот 1 миллиард 300 миллион сўмлик маблағ эвазига қайта  таъмирланди.

Айни пайтда ушбу бинода вилоятда фаолият олиб бораётган татар, корейс, рус ва қозоқ миллий маданий марказлари ҳамда 20 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари иш бошлади. Шунингдек, бинода турли маданий тадбирларни ўтказишга мўлжалланган зал, тил ўргатиш марказлари, рақс хонаси, компьютер тўгараги хонаси, тиббиёт ва дам олиш хоналари ҳамда корейс миллий маданий маркази томонидан ташкил этилган музей жойлашган.

Бугунги кунда Хоразм вилоятида 30 га яқин миллат вакиллари аҳил-иноқ истиқомат қилмоқда. Миллий маданий марказлар миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

 Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида жамоат ташкилотлари фаоллигини ошириш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Ҳамкорлик самарасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ёрдамида баъзи йўналишларда кузатилган муаммолар жойида ҳал этилмоқда.

“Дўстлик ва ННТлар уйи” очилишига бағишланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди  томонидан  Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ННТларига  берилган грантлар ғолибларига сертификатлар топширилди.

Манзил: Хоразм вилоят ҳокимлигининг расмий веб- сайти 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.