Ватан мустақиллигининг 30 йиллиги арафасидаги шодиёналар: Грант танлови ғолибларига  сертификатлар топширилди

0
217
марта кўрилган.

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида байрам шукуҳи кезиб юрибди. Халқимиз буюк ва улуғ сана Ватан мустақиллигининг 30 йиллигини барча халқимиз каби нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳаётидаги янги ислоҳотлардан бири шуки- ушбу ташкилотларни қўллаб қувватлайдиган ҳудудий Жамоат фондлари ҳам ташкил этилди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг май ойида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди ва Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” ва “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТлар иштироки” мавзуларида танловлар  ўтказилиб, ғолиблар эълон қилинган эди.

 Тошкент шаҳар  ҳокимиятида 27 август куни ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди директори Ҳаётхон Қўчқарова қисқа кириш сўзи билан очиб ғолибларни табриклади.

– Танловларда 40 та нодавлат нотижорат ташкилотлари 45 та лойиҳалар  билан қатнашгани ва улардан  23 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Хусусан, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” мавзусидаги давлат гранти танлови бўйича тақдим этилган лойиҳаларнинг 15 таси, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТлар иштироки” мавзусидаги давлат грантининг эса 8 таси Ишчи гуруҳи томонидан танлаб олинди, – дея таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Фурқат Махмудхўжаев, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши Котибияти мудири Абдумавлон Қосимов ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари қатнашиб, ғолибларни қутлашди.

 Ғолиблар сафида камина етакчилик қилаётган “Соғлом она ва бола” маркази ҳам бор. Шунингдек, тақдирланганлар орасида Ўзбекистон Сартарошлар уюшмаси, Мухаммад Юсуф номидаги жамоат фонди, Ўзбекистон “MEGA SPORT” ҳаваскор ва профессионал Ассоциацияси, Тошкент шаҳар “AVDET” Қримтатар миллий маданият маркази каби нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд.

GUJUM.uz  сайти таҳририяти барча ғолибларни қутлайди!

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.