Волонтёрлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш механизмлари: халқаро ва миллий тажриба

0
120
марта кўрилган.

Жорий йилнинг 27 февраль куни Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази ташаббуси билан “Волонтёрлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш механизмлари: халқаро ва миллий тажриба” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси доирасида ишлаб чиқилаётган “2020-2021 йилларда волонтёрлик фаолиятига мўлжалланган Давлат мақсадли дастури” лойиҳасини муҳокама қилиш бўлди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “2020-2021 йилларга мўлжалланган волонтёрлик фаолияти соҳасидаги Давлат мақсадли дастури” лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ иштирок этди.

Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида ҳозирги вақтда Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг фуқароларни ташвишга солаётган масалаларга давлат органлари эътиборини жалб этишдаги ролини оширишга ёрдам берувчи Қонунчилик базаси, шунингдек, нодавлат ташкилотларнинг давлат ҳокимияти органлари билан жамоатчилик назоратини ва ижтимоий шерикликни кучайтириш бўйича таклифлари ҳам такомиллаштирилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил декабрь ойида имзоланган “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунда дунёнинг ривожланган мамлакатларида ўзининг муносиб ўрнини топган волонтёрлик фаолиятини қонуний асосда ўзимизда жорий этиш зарурлиги таъкидланади.

Мазкур Қонунни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “2020-2021 йилларда Волонтёрлик фаолияти учун Давлат мақсадли дастури” лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилди.

Ишчи гуруҳга, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларга кўнгиллиларни жалб қилиш тажрибасидан келиб чиқиб, “2020-2021 йилларда  волонтёрлик фаолияти учун Давлат мақсадли дастури” лойиҳасига нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳам киритилди.

“Давра суҳбати” иштирокчилари юқорида қайд этилган Қонун эълон қилинганидан сўнг ННТ вакиллари томонидан  кўплаб “давра суҳбатлари”, семинар ва ишчи гуруҳи учрашувлари ташкил этилганини, натижада ННТ вакиллари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари томонидан ушбу лойиҳага 20 дан ортиқ таклифлар тавсия қилинди.

Жумладан, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари мамлакатимизда волонтёрлик фаолиятини ривожлантириш, фуқаролар ва волонтёрлик ташкилотларининг волонтёрлик фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш тизимини ривожлантириш, волонтёрлар ва волонтёрларни мувофиқлаштирувчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, турли волонтёрлик ташкилотлари ҳамда волонтёрлик меҳнатидан фойдаланувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги шериклик тизимини такомиллаштириш ва ОАВларида ёритиш каби асосли таклифларни киритилди.

Муҳокамалар давомида тадбир иштирокчилари томонидан “2020-2021 йилларга мўлжалланган волонтёрлик фаолияти Давлат мақсадли дастури” лойиҳасига ННТ вакиллари томонидан тавсия этилган таклифлар атрофлича кўриб чиқилди ва тасдиқланди. Ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши мамлакатимизнинг барча ҳудудларида волонтёрлик фаолиятни ривожлантириш учун асос бўлади.

 Темур  Акимниязов

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.