Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди ва Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси фаолиятидан

0
61
марта кўрилган.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг май ойида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди ва Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” ва “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТлар иштироки” мавзуларида танловлар эълон қилинган эди.

2 август куни масъул комиссия томонидан тақдим этилган лойиҳалар муҳокамаси бўлиб ўтди ва ҳозирда уларнинг ҳар бир юзасидан хулосалар тайёрланмоқда.

Маълум қилинишича, танловларга жами 40 та нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан 45 та лойиҳалар юборилган. Хусусан, биринчи танловга 29 та, иккинчисига эса 16 та лойиҳа тақдим этилган.

Лойиҳалар ижтимоий ҳимоя, ёшларни оилага тайёрлаш, спорт, миллатлараро дўстлик, экология, ногиронлик, тадбиркорлик, инсон ҳуқуқлари, хотин-қизлар, фуқаролик жамияти, ахборот технологиялари каби бугунги кун учун долзарб бўлган қатор йўналишларни қамраб олган.

Комиссия аъзоларининг барчаси ҳар бир лойиҳанинг аҳамиятини атрофлича таҳлил қилиб, баҳологач, ғолиблар аниқланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.