Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди

0
265
марта кўрилган.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва жамиятда янги маънавий макон яратишда хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, фарзанд тарбияси, оила, хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлигини янада кучайтириш” мавзусидаги Давлат грантининг   2023 йил учун 1-танловини эълон қилади.

 Танловда давлат рўйхатидан ўтган Тошкент шаҳридаги ННТлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади: 

  1. Жамиятда янги маънавий макон яратиш, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлигини оширишда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг хамкорлиги;
  2. Оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти, ибратли ота-она бўлишнинг аҳамияти, маърифатли жамиятни қуришда маърифатли оналарнинг ролини кенг тарғиб қилишда “Аёллар маслаҳат кенгашлари” ва бошқа жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш;
  3. Хотин-қизларга оила ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, “одобли қиз” ва “маърифатли она” қиёфасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
  4. Қизлар тарбияси, оила, оналар маънавиятини юксалтириш, оилаларда китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб этиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
  5. Маҳаллаларда никоҳ ёшидагилар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлиш масалаларини ҳамда “Оила — муқаддас” тушунчасини кенг тарғиб қилиш;
  6. Хотин-қизларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини оширишда, уларга қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқчил тилда тарғибот- ташвиқот ишларини олиб боришда ОАВлари ҳамда нодавлат ташкилотларнинг ҳамкорлиги;
  7. Қизларни тарбиялаш ва оилага тайёрлашда буюк аждодларимиз угитларини тарғиб қилиш ҳамда улар асосида тавсиявий қўлланмалар ва рисолалар чоп этиш;
  8. Имконияти чекланган хотин-қизларни касбга йўналтириш ва яратилган имтиёзлардан мақсадли фойдаланишда давлат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш.

Танловларда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши сўралади: 

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 
  2. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондининг телеграмм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси); 
  5.  Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
  6.  Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари (имкон қадар).

Битта лойиҳа учун ажратиладиган маблағ миқдори – 40 000 000 сўмгача. Лойиҳалар ижро муддати 1 йилгача муддатда бўлиши лозим.

Ҳужжатларни қабул қилиш 2023 йил 16 январдан  16 февралга қадар қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 форматда): Тошкент шаҳри, 100066, Ислом Каримов шох кўчаси 51-уй манзилида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2-қавати 206 хонада жойлашган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига юборилиши керак.

Танлов шартлари ва тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар тўғрисида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондининг “Тошкент шаҳар Жамоат фонди” канали, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг toshkent.uz сайти ва ижтимоий тармоқлар орқали танишиш мумкин.

Маълумот учун тел: 97-775-50-51

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.