Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашида  фуқаролик жамияти институтларининг фаолияти

0
208
марта кўрилган.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши Тошкент шаҳар ҳокимлигининг кичик мажлислар залида ўтказилди.

Маълумки, мамлакатимизнинг эртанги куни ёшларимиз қўлида, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўз иқтидорларини намойиш этиш учун кенг имкониятлар ва шароитлар яратилиб, ҳуқуқий томондан асосланган норматив ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Айтиб ўтиш жоиз, карантин ҳолатига қарамасдан ёшларимизни вақтларини унумли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан ҳам оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали  онлайн тизимда турли чиқишлар, маҳорат дарслари ва таниқли соҳа вакиллари иштирокида масофавий мулоқотлар ўтказилмоқда. Буларни барчасидан кўзланган мақсад ёшларимизни билимларини янада мустаҳкамлаш билан биргаликда маънавий дунёсини бойитишга қаратилган.

Куни кеча, Халқ депутатлари Тошкент шахар Кенгаши Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан Тошкент шаҳрида “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Тошкент шаҳар филиали маъсулларининг хисоботи эшитилди. 

Рақамларга эътиборимизни қаратадиган бўлсак, жамғарманинг Тошкент шаҳар филиаллари томонидан 2020 йилнинг биринчи чораги давомида “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастурини мазмун моҳиятига бағишланган 661та тарғибот тадбирлари ва ўқувлари ўтказилган бўлиб, улардан 182таси таълим муассасалари ва 116таси маҳалла фуқаролар йиғинлари гузарларига тўғри келади. Улар доирасида 12 216 ёшлар қамраб олинган. Шуниси қувонарлики, Дастур доирасида ёшларимиз ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналарига 38та бизнес-саёҳатлари ҳам ташкил этилган.

Хисобот жараёнида “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Тошкент шаҳар филиали координатори С.Рахимов томонидан бугунги кунда учраётган муаммолар тўғрисида ҳам тўхталиб, уларни бартараф этиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини хам билдириб ўтди.

Комиссия аъзолари томонидан Жамғармага ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш ва биргаликда белгиланган вазифаларни жойларда ижросини таъминлашда депутатлик гуруҳларининг иштирок этиб бориши бўйича керакли тавсиялар берилди.

Ҳаётхон ҚЎЧҚОРОВА,  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссияси котиби

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.