Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг саксон учинчи сессияси фаолияти

0
126
марта кўрилган.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси ва Жамоат фондининг 2022 йил давомидаги фаолияти юзасидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг саксон учинчи сессиясида хисобот  берди.

Куни кеча Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг саксон учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида ўндан ортиқ масалалар куриб чиқилди. Шунингдек, сессияда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси ва Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2022 йил давомидаги фаолияти юзасидан Ижтимоий шериклик комиссияси раиси В.Алимова хисоботи тингланди.

Айтиб ўтиш жоиз, Комиссия ва Фонд 2022 йил давомида ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФҚ-6181-сонли Фармони ва “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сонли Қарорлари асосида олиб борди.

Ўтган вақт мобайнида 4та давлат грантлари эълон қилинган, улардан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди”, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаол иштирокини таъминлаш”, Жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўсиб келаётган авлодни маънан етук, жисмонан бақувват ҳамда соғлом қилиб тарбиялашда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлиги “ ва “Маҳаллаларда ободликни таъминлаш, соғлом турмуш тарзини, тиббий ва экологик маданиятини юксалтириш”.

Шу билан бирга, умумий эълон қилинган мавзулар 43 тани ташкил этган бўлиб, барча танловлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайтида ва ОАВда кенг ёритилгани,  жами 66 та лойиҳалар келиб тушган, улардан  23 та лойиҳа Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси томонидан ғолиб деб топилган ва молиялаштириш жараёни амалга оширилганлиги таъкидлаб ўтилди. Ажратилган маблағларни манзилли йўналтирилаётганлигини таҳлилини олиб бориш мақсадида ҳар бир грант соҳиблари учун ТГ канали очилган бўлиб, мазкур каналда ННТлар томонидан тадбирлар хақида маълумотлар жойлаштирилиб борилган.

Хисоботнинг иккинчи ярмида В.Алимова 2023 йилдан бошлаб  фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида давлат субсидиялари ва маҳаллий бюджетдан ажратилаётган маблағлар хусусида тўхталиб, жорий йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилаётган ишлар хақида хам ахборот бериб ўтди.

Ҳаётхон ҚЎЧҚАРОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.