Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг туман бўлими мажлислар залида маҳаллий ННТ вакиллари ҳамда Тошкент давлат юридик университети талабалари иштирокида «Янгиланаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда ЎзННТМАнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Д.Иззатов томонидан янгиланаётган Конституциямиз, киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақида ахборот берилди. Халқ ва жамият – ўзгариш ва ислоҳотлар ташаббускори эканлиги таъкидланди. Янги ҳуқуқий атамаларга шарҳ берилди.
Тадбир якунида иштирокчилар 30 апрель куни ўтказилиши белгиланган умумхалқ референдумида фаол иштирок этишларини маълум қилдилар.
GUJUM.UZ