Хоразм дурдоналари

0
432
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси ташаббуси билан 2018 йилнинг 28 ноябрь куни Урганч тумани Туркманлар маҳалласида жойлашган “Улли-ҳовли” мажмуасида “Хоразм дурдоналари” мавзусида халқ амалий санъати ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси ўтказилди.

Кўргазма-савдонинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси, турли вазирлик ва идоралар  ходимлари, республикамизнинг вилоятларидан келган меҳмонлар шу билан биргаликда юртимизда меҳмон бўлиб турган чет эллик сайёҳлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фармонда халқимизнинг маданий мероси ва тарихий анъаналарини  сақлаб қолиш, халқ бадиий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли ва комплекс чора тадбирларни амалга ошириш, шу асосда аҳоли, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳунарманд” уюшмасига бир қатор вазифалар юкланган.

Олиб борилган кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида “Ҳунарманд” уюшмасидан рўйхатдан ўтган аъзоларлар сони икки баробарга ортди. Ушбу соҳани ривожлантириш натижасида 2018 йил бошидан  республика бўйича 45071 та янги иш ўринлари ташкил этилди, жумладан Хоразм вилоятида 1781 та янги иш ўрни яратилиши  аҳоли да­­­­­­ромадларининг ошишига туртки бўлди.

 “2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикасида ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларнинг йиғма дастури” тасдиқланган бўлиб, унга кўра республикада 105 449 млн сўмлик 3 015 та лойиҳаларни амалга ошириш бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқилган.

2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида республика ҳудудларида 102 та турли даражадаги тадбирлар, хусусан 21 та фестивал, 38 та кўргазма, 15 та савдо-кўргазмалари ва 12 та бошқа турдаги оммавий тадбирлар  ташкил этилди. Хоразм вилоятида эса 25 та тадбирлар амалга оширилди.

Ўзбекистон дунёда халқ амалий санъатининг энг қадимий турлари, анъаналари, ўзига хос услуб ва мактаблари сақланиб қолган  мамлакат сифатида алоҳида ўринга эга.

Уюшма томонидан ҳунармандчилик маҳсулотларини четга экспорт қилиш ва уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида жорий йилда Германия, Швейцария, Россия, Италия, Корея, Малайзия, Озарбайжон, Латвия, Финляндия, Ҳиндистон, Франция, Греция, Туркманистон, Эрон, АҚШ, Украина, Туркия, Хитойда 113 та кўргазма ва ярмаркалар ўтказилиши режалаштирилди ва бугунги кунгача 10 дан ортиқ хорижий давлатларда ўтказилган халқаро кўргазмаларда 50 нафардан ортиқ ҳунармандлар иштирок этди.

“Хоразм дурдоналари” тадбирида 60 нафардан ортик амалий санъат усталарининг маҳсулотлари кўргазма-савдоси намойиш этилди.  Моҳир уста-ҳунармандлар томонидан амалий санъатнинг барча йўналишлари бўйича маҳорат дарслари уюштирилди..

Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси Ахборот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.