Янги Ўзбекистон Конституцияси – мамлакат келажаги!

0
134
марта кўрилган.

Яқин-яқингача нодавлат ташкилотлар турли бюрократик тўсиқларга учрарди. Тадбирларни ўтказишга рухсат олиш мураккаб бўлиб, лойиҳаларни молиялаштириш паст даражада эди.

Сўнгги йилларда вазият кескин ўзгарди. Янги Ўзбекистонда  нодавлат ташкилотлар фаолиятини амалга ошириш жараёнлари соддалаштирилди. Нодавлат ташкилотлар, том маънода, одамларга кўмакчи бўлмоқда.

Тўғри, бизда ҳали ечимини кутаётган муаммолар бор. Уларни ҳал қилиш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос зарур эди. Янгиланаётган Конституцияда нодавлат нотижорат ташкилотларининг мақоми биринчи марта алоҳида эътироф этилмоқда. Мен буни қўллаб-қувватлайман! Булар келажакда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилади, деб ўйлайман. Шу сабабли референдумга бефарқ эмасман, унда ўзимнинг, халқимнинг ва фарзандларимнинг келажагини кўраман. Барчани референдумда фаол қатнашишга чақираман

Камолиддин Ишанходжаев, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.