“Янги Ўзбекистон” тушунчасининг мазмун –моҳияти

0
1223
марта кўрилган.

Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси  ташаббуси билан “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди конференц залида “Янги Ўзбекистон” тушунчасининг мазмун –моҳияти “ мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Маълумки, кейинги беш йил давомида мамлакатимизда кенг миқёсдаги демократик ўзгаришлар, иқтисодий, ижтимоий, маданий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Янги Ўзбекистон” деган тушунча реал воқеликка айланмоқда.

Ушбу мавзуга бағишланган йиғилишни ЎзННТМА Кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Машарипов қисқача кириш сўзи билан очди. Сўнгра маъруза учун сўзни ЎзННТМА бўлими бошлиғи Рустам Саидовга берди. Маърузачи Ўзбекистон Республикасининг “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервьюсининг тарихий аҳамиятини  батавсил шарҳлаб берди.

Президент ташаббуси билан бошланган  “Янги Ўзбекистон” ғояси замирида улуғ ва буюк аждодларимизнинг, миллий тарихимизда Биринчи ва Иккинчи уйғониш даврларига асос солган аллома боболаримизнинг орзу-интилишлари ва армонлари ҳам мужассамлигини таъкидлади.

 1991 йил 31 августда муқаддас орзусига эришиб, ўз давлат мустақиллигини қўлга киритган озод ва эркин ҳаёт, адолатли жамият барпо этишдек улкан мақсадни ўз олдига қўйган ва конституциявий давлат барпо қилган халқимизнинг янги босқичдаги янги мақсаду интилишлари ва уни амалга оширишда  мамлакатимиз президенти белгилаб берган вазифалар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари олдида  турган масъулият ҳақида  бирма бир гапириб берди.

Тадбирда “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди раҳбари Саодат Турсунбоева, Ўзбекистон интернет тадбиркорлари ва электрон савдо ассоциацияси бошқарув ҳайъати аъзоси Умед Бурханов, “Мillennium” ногирон ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий тикланиш маркази раҳбари  Гулжаҳон Маҳмадқулова, «Мадад» ҳуқуқий маркази раҳбари Тўлқин Мирзаев ва “Соғлом она ва бола” маркази  раҳбари Раъно Зарипова давлатимиз раҳбарининг журналист саволларига жавобидан келиб чиқиб, ўз   ташкилотлари олдида турган вазифалар ҳақида гапиришди.

Тадбир қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда кечди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.