14- январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўсмирлар беллашуви

0
233
марта кўрилган.

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Спортни сев спорт билан яша!” шиори остида спортнинг юнон-рум кураши туридан 2009-2011 йилда туғилган ўсмирлар ва ундан кичик ёшдаги болалар  ўртасида Республика Ўсмирлар олий спорт маҳорати мактабининг очиқ чемпионати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 03.10.2020 йилги 6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбик этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таьминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида юнон-рум кураши спорти турини оммалаштириш ва ёш спортчиларнинг  маҳоратини ошириш мақсадида мусобақа 2022 йил 15 январь куни пойтахтнинг Миробод тумани “Локоматив” марказий спорт мажмуаси кураш залида бўлиб ўтди.

Мусобақа Тошкент шаҳри бўйича булиб ўтди ва унда пойтахтимизнинг турли спорт клублари қатнашишди.

Мусобақа UWWнинг амалдаги қоидаларига мувофиқ ва  15 вазн тоифасидаги ёшлар ва ўсмирлар ўртасида  ўтказилди. Ҳар бир вазн тоифадаги ғолиб ва совриндорлар I,II ва III даражали медаль ва диплом билан тақдирландилар. Ҳар бир ташкилотдан 15 нафар иштирокчи ва 1 нафар ҳакам ва тренер-ўқитувчи иштирок этди.

Спорт тадбири Covid-19 пандемияси қоида ва талабларига мос равишда ташкил этилди.

Жавлон САЪДУЛЛАЕВ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.