15 – май Халқаро оила куни

0
3144
марта кўрилган.

Оила жамиятимизнинг бошланғич буғуни, элимизнинг гўзал урф-одатлари ва  қадриятларини ўзида асравчи муқаддас мўъжаз маскан. Эзгуликлар оиладан бошланади, ундан маҳаллага кўчади, жамиятга кириб боради. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги  қарорида белгиланган вазифа ва тадбирларни Хонка туманида амалга ошириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” яратилган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш мақсадида туман аҳолиси ўртасида қатор муҳим тадбирларни амалга оширишга, оилалар билан янада яқин мулоқот қилишига муваффақ бўлдик.

Туман махаллаларида  Маьнавият  ва  маьрифат  маркази,  Адлия бўлимлари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи кенгашлари билан хамкорликда ижтимоий, маьнавий-маьрифий  муҳитни янада  соғломлаштириш  мақсадида ”Мақсад, бурч  ва  масъулият”, “Юксак  ҳуқуқий  онг  ва  маданият”, “Китоб  ва  китобхонлик  инсон маьнавияти  кўзгуси”, “Фарзанд  тарбиясида  ота-онанинг  ўрни  ва  масъулияти”, “Оилада шахсий кутубхона ташкил қилиш” мавзуларида  тарғибот  тадбирлари  ўтказилди.

Тумандаги хизмат кўрсатиш касб-ҳунар   коллежи  биносида ёшлар  иттифоқи  кенгаши етакчилари  билан   ”Мақсад, бурч  ва  масъулият”, “Юксак  ҳуқуқий  онг  ва  маданият”  мавзуларидаги тадбирлар ёш йиғит-қизларнинг фаол иштирокида бўлиб ўтди. Тажрибали мутахассислар ва психологларнинг қизиқарли мавзуидаги чиқишлари ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди. Оиланинг муқаддаслиги, фарзанд ва ота-оналар бурчи, жамият тараққиётини белгилашда оила мустаҳкамлигининг аҳамияти, миллий қадриятлар ва урф-одатлар мавзулари атрофида ўзаро савол-жавоблар қизғин давом этиди.

 “Баркамоллик” маҳалласида жойлашган  40-сон умумтаълим мактабида, 48-сон ихтихослашган махсус интернетда бўлиб ўтган  “Фарзандимга китоб совға қиламан” акцияси ота-оналар ҳамкорлигида ўтказилиб, собиқ ўқувчилар томонидан таълим даргоҳларига икки юздан ортиқ китоблар совға қилинди.

Шунингдек  тумандаги 27-сонли  умумий  ўрта  таьлим  мактабида  “Халқаро болалар  китоби”  куни муносабати  билан    ўтказилган тадбир,  “Гулгунча” маҳалласи “Маданият” уйи  биносида  хотин-қизлар  билан  ишлаш  ва  маънавий-аҳлоқий  қадриятларни  мустаҳкамлаш  бўйича  маҳалла мутахассислари,  маҳалла  фаоллари  билан ташкил қилинган йиғилиш  “Фарзанд  тарбиясида  ота-онанинг  ўрни  ва  масъулияти” мавзуси доирасида жуда қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлди. Аҳоли, хусусан ёшлар билан янада яқин мулоқотларни йўлга қўйиш давомида оилаларнинг мустаҳкамлиги, она-оналар, фарзандлар бурчи мавзуларидаги суҳбатлар, мутахассисларнинг маърузалари катта қизиқишлар билан кутиб олинмоқда.

    Жамила Курбанова,

“Оила” илмий амалий маркази Хонқа туман 

    бўлими  раҳбари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.