15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

0
236
марта кўрилган.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, ташкилотнинг виртуал қабулхонаси ва ягона интертактив порталига 2017 йилда аҳолидан 14 минг 127 та ариза, таклиф ва шикоятлар келиб тушган. 4 миллиард 397 миллион 410 минг сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилишига эришилган.

Бу мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланганидан далолатдир. Зеро, Асосий қонунимизнинг 53-моддасида истеъмолчилар ҳуқуқлари устунлиги принципи ўз ифодасини топган. 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрда қабул қилинган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. 

 Федерация томонидан мунтазам равишда аҳоли билан ташкил қилинаётган сайёр мулоқотлар, очиқ эшиклар куни самараси ўлароқ муаммолар жойида ижобий ҳал этилишига эришилаётир. Мурожаатларни белгиланган муддатда кўриб чиқишга масъулият билан ёндошилаётганлиги эса аҳолининг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фаолиятига бўлган ишончини мустаҳкамламоқда. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.