Ольга Забелинская Словениядаги мусобақада кумуш медалга сазовор бўлди

0
147
марта кўрилган.

Айни кунларда Словениянинг Любляна шаҳри велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича “Ljubljana – Domžale – Ljubljana” халқаро мусобақасига мезбонлик қилмоқда. Мазкур турнир Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қилиши билан аҳамиятли.

Мусобақа дастуридаги шахсий вақт синови йўналиши бўйича ўтказилган пойгада ҳамюртимиз Ольга Забелинская кумуш медални қўлга киритди. Забелинская белгиланган 21.2 километр масофани босиб ўтиш учун роппа-роса 27 дақиқа сарфлади.

Бу муваффақиятдан кейин ҳамюртимиз Токио Олимпиадаси рейтинги учун ўз ҳисобига 100 очкони қўшиб қўймоқда. Эслатиб ўтамиз, Ольга Забелинская Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатининг гуруҳ пойгасида ғалаба қозониб, ушбу йўналиш бўйича Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган эди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.