2018 йил 1 апрелдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошади

0
135
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 2018 йил 14 мартдаги 19-03-22-06-ЎзР-6-2018 сонли Реестри

Гуруҳ

Номи

Нархи

I гуруҳ

Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно

228 сўм 60 тийин

II гуруҳ

Электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, маиший истеъмолчилардан ташқари

228 сўм 60 тийин

III гуруҳ

Маиший истеъмолчилар

228 сўм 60 тийин

Электр плиталар билан жиҳозланган, ўн қаватдан юқори бўлган кўпхонадонли турар жойлари ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун

114 сўм 30 тийин

IV гуруҳ

I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари томонидан технологик мақсадда электр иситиш, шунингдек биноларни иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлашда фойдаланилган электр энергияси учун

241 сўм 50 тийин

Изоҳ:

1.Ушбу тарифлар 1 кВт соат электр энергияси учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2017 йил 14 ноябрдаги 913-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 январь 22-сонли қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидасига асосан ўрнатилган.

2.Ушбу реестр кучга кириши билан 2017 йил 29 июндан амал қилган 19-03-22-06-ЎзР-29-2017 сонли Реестри ўз кучини йўқотади.

Манба: «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.