21 май – Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни этиб белгиланди

0
527
марта кўрилган.
Сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни кўриб чиқди.
 
Маълумки, 1870 йил май ойида Тошкент шаҳрида биринчи оммавий кутубхона ташкил этилган. Бугунги кунда республикамизда 12 мингдан зиёд ахборот-кутубхона муассасаси мавжуд. Шунингдек, вазирликлар, идоралар ва давлат органлари, шаҳар, туманларда ҳам ана шундай зиё масканлари ишлаб турибди. Ахборот-кутубхона муассасаларининг китоб фонди 150 миллиондан зиёдни ташкил қилади. Мазкур тизимда 25 минг 210 нафар ходим хизмат қилмоқда.
 
Қайд этилганидек, ушбу қонун ушбу тизимда хизмат қилаётган ходимларни рағбатлантириш, кутубхоначи касбининг нуфузини ошириш, кутубхона ишига ёш, иқтидорли, илғор кадрларни жалб этиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш асосида ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади.
 
Қонун билан 21 май кунини Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни этиб белгилаш ва ушбу сана муносабати билан кутубхоначиларни кўп йиллик ҳалол меҳнати, ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун давлат мукофотлари билан тақдирлаш ҳамда рағбатлантириш кўзда тутилмоқда.
 
Таъкидланганидек, қонуннинг қабул қилиниши халқимизнинг маънавий-маърифий дунёсини бойитишга хизмат қилади.
 
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
 
Манбаа: ЎзА
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.