22 – март мамлакатимизда Маҳалла тизими ходимлари куни

0
82
марта кўрилган.

Бугун, 22 – март мамлакатимизда Маҳалла тизими ходимлари куни. У наврўз айёмига узвий боғланиб кетгани бежиз эмас. Мамлакатимиз бўйлаб барча маҳаллаларимизда байрам шукуҳи кезиб юрибди.

Жумладан, навруз тантаналари Гурлан туманидаги Гулистон қишлоғида ҳам кенг  нишонланди. Қишлоқнинг 33- мактабида бўлиб ўтган Навруз байрамида дастурхон миллийлик асосида безаш билан бирга халқимизнинг қадимий анъаналарига, қадриятларига алоҳида эътибор берилди. Мактабнинг юқори  синф ўқувчилари ўртасида миллий таомлар билан дастурхон безаш, арқон тортиш, тош кўтариш,  қўл кураши бўйича беллашувлар ўтказилди. Бу мусобақада 11а синф ўқувчилари 1-ўринни, 11б синф  2- ўринни, 7б синф ўқувчилари 3-ўринни эгаллашди.

Мактаб маъмурияти ғолибларни қимматбаҳо совгалар билан такдирлади. Тадбирда ота – оналар ва  ўқитувчилар жуда фаол қатнашдилар. Мактаб тадбири маҳалла байрамига айланиб кетди. Зеро, мактаб маҳалла еттилиги билан мустаҳкам алоқада фаолият юритади.

Қизиқарли ташкил этилган, кўтаринки рухда  ўтказилган тадбир сўнггида мактаб директори М. Ражабов қўш байрам – наврўз ва Маҳалла тизими ходимлари куни  билан барча мактаб жамосини, маҳалладошларини, жонкуяр ва фидойи маҳалла фаолларини чин юракдан табриклаб, уларнинг ишларига муваффақият тилади.

Ота-оналар ҳам мактабга аҳлига, юртимизга эзгу тилаклар билдиришди: “Илоҳим, ҳар кунимиз Наврўздек гўзал, Наврўздек файзли ва мазмунли бўлсин. Юртимиз тинчлиги,осмонимиз мусаффолиги бизнинг бахтимиз ва у бардавом бўлсин”, – деб дилларидагини изҳор қилишди.

Жумагул РЎЗМЕТОВА, фахрий ўқитувчи

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.