24 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар куни

0
96
марта кўрилган.

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтади.

Айни кунларда жараёнлар қизғин давом этмоқда. Ҳафта давомида 5 та партия ҳам ўз  пленумларида президентликка бўлажак номзодларини тавсия қилди.

Улар – Ўзбекистон либерал демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев; Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулло Обломурадов;  «Адолат» Социал демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов; Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қадиров; Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мақсуда Варисова.

 Қонунчиликка кўра, сайловга 65 кун қолганида (20 августда) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш бошланади. Сайловга 45 кун қолганида (9 сентябрда) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тугайди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.