Янги йил байрами шукуҳи қутлуғ бўлсин!

0
105
марта кўрилган.

Мамлакатимизда катта-ю кичикни қувонтириб янги йил байрами шукуҳи кезиб юрибди.

Сўлим жойлар дилларни яйратиб байрамона безатилган.  Хиёбонлар, мавзе  ва кўчалардаги ям-яшил арчалар, турфа рангларда товланиб турган янги йил чироқлари шаҳар кўркига кўрк қўшиб, болаларнинг қувончига қувонч улашмоқда.

Пойтахтимизнинг  энг кўркам  маскани Тошкент сити эса янги йилни учинчи бора қаршиламоқда. Сайилгоҳларга ўрнатилган муҳташам арчалар ҳайбатли бинолар билан беллашиб, шаҳар кўркига янада  улуғворлик бағишламоқда.

Эртакларнинг қаҳрамонлари, қорқиз ва қорбоболар, қувноқ куй-қўшиқлар байрам базмларининг шукуҳига шукуҳ қўшмоқда, эртаклар оламида яшовчи  кичкинтойларга қувонч улашмоқда.

Янги йил элимизга, юртимизга қутлуғ бўлсин! Диллар ҳамиша қувончларга тўлсин!- дея gujum.uz электрон нашр  жамоаси ҳам эзгу — тилаклар билдириб қолади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.