«Локомотив» Осиё чемпионлар лигасини йирик ғалаба билан бошлади

0
100
марта кўрилган.

Кеча Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси Осиё чемпионлар лигасида дастлабки учрашувини ўтказди.

Мавсумдаги илк ўйинда «темирйўлчилар» Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал Ваҳда» жамоасига қарши ўйин ўтказдилар. Учрашув «Локомотив» футболчилари учун муваффақиятли ўтди. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпионлари ўз майдонида кечган баҳсда рақиблар дарвозасига жавобсиз бешта гол кирита олдилар.
 
Вакилларимиз сафида голларни Нивалдо, Сардор Рашидов, Икром Алибоев (дубль) лар киритган бўлсалар, рақиб футболчиларидан бири автогол муаллифига айланди. Шу тариқа, «Локомотив» ОЧЛнинг дастлабки учрашувида ўз ҳисобига қимматли бўлган уч очкони қўшиб қўйди.
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.