Абу Али ибн Сино ҳақида ривоят

0
9678
views

 Абу Али ибн Сино  Бухородан Хоразмга карвон билан ҳориб-толиб кириб келибди. Табиб Ибн Сино келганлигини Хоразмшоҳга етазишибди. Шох ибн Синони ҳузурига чорлашни буюради. Уни мулозамат билан кутиб олибди ва иккита савол берибди. “Машҳур табибсиз менга айтингчи  еяверасан – еяверасан хеч мазасини топмайсан – бу қанақа таом?”.

 Шунда доно табиб дархол “бу — шошилиб ейилган таом” деб жавоб кайтарибди. Сўнгра иккинчи саволни айтибди: “даволайверасан-даволайверасан ҳеч даволаб бўлмайди – бу қанақа касал?”

Табиб Ибн Сино хеч иккиланмай тезда жавоб қайтарибди: “Шохим, бу аҳмоқ одам”

Ақлли ва доно табибнинг машҳурлиги бежиз эмаслигига яна бир карра ишонишиб, Хоразмда яшаб, ижод қилишига шарт-шароитлар яратиб   беришган экан.  

 

Матниёз Матниязов,

тиббиёт фанлари номзоди      

 

 

 

 

 

 

 

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here