Абу Даби шаҳрида Шайх Зайд фестивали бўлиб ўтди

0
205
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида  Шайх Зайд номидаги маданий-тарихий мерос фестивали ўтказилди.

Фестиваль тадбирлари доирасида   «БААдаги дунё» кўргазма майдончаси бу йил биринчи бора ташкил этилди. Унда дунёга машҳур маданий диққатга сазовор жойлар, шунингдек, Амирликларнинг  тарихий обидалари ва улуғвор бинолар намойиш этилди.

Ушбу фестиваль доирасида 2020 йилнинг 2-17 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси миллий экспозицияси ҳам уюштирилди. Унда тарихий экспонатлар, қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот, қандолатчилик, озиқ-овкат, тўкимачилик, тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари, халқ амалий санъати товарлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг республика фольклор ва бадиий жамоалари иштирокида турли бадиий-мусиқий концерт дастурлари  намойиш этилди.

Мавлуда Асқархўжаева

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.